50 млн сўмдан ортиқ қалбаки пул мусодара қилинди

10:00 | 2 дақиқада ўқилади.

Фарғонада ҳуқуқ-тартибот органлари томонидан 315 млн сўм ва 120 минг доллардаги қалбаки купюралар муомаласига чек қўйилди.

Yirtilgan pullar

Давлат хавфсизлик хизматининг Фарғона вилояти бошқармаси Қўқон шаҳар бўлими ва Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг маҳаллий бўлинмаси ҳамкорлигида ўтказилган тадбирда, 2003 йилда туғилган фуқаро қалбаки пулларни муомалага киритишда гумон қилинди. У 50 млн сўмлик қалбаки купюрани “шартли харидор”га ҳақиқий 8 млн сўмга сотиш жараёнида қўлга олинди.

Тезкор гуруҳ кейинчалик гумонланувчининг уйини ҳам кўздан кечирди. Текширувда 50, 100 ва 200 минг сўмлик жами 315,5 млн сўмлик қалбаки купюралар, шунингдек, 100 АҚШ долларлик жами 120 минг АҚШ доллари миқдорида қалбаки банкноталар топилди. Барча ашёвий далиллар тегишли тартибда мусодара қилинди.

Маълумотларга кўра, ушбу қалбаки пуллар маҳаллий бозорда муомалага кириши мумкин эди. Тергов органлари пулларни етказиб берган шахсларни аниқлаш ва жиноят занжирини фош этиш бўйича иш олиб бормоқда.

Ҳозирда гумонланувчига нисбатан жиноят иши қўзғатилди. Махсус хизматлар бундай ҳолатлар иқтисодий барқарорликка хавф туғдириши ва жамият ишончини сусайтишига урғу бермоқда.