Келгуси ойдан йўловчи поездлари тезлиги оширилади

13.08.2025 13:45 | 3 дақиқада ўқилади.

9 сентябрдан бошлаб йўловчилар учун қулайлик яратиш мақсадида айрим йўналишларда поездлар тезлиги оширилади. Бу билан бир қатор рейсларнинг бекатга кириб келиш вақтлари сезиларли қисқаради.

Yo'lovchi poyezdi

Ўзбекистон темир йўллари АЖ маълумот беришиича, 710-сонли «Тошкент Марказий — Бухоро» йўналишида ҳаракатланиш вақти 20 дақиқага қисқартирилиб, поезд Тошкентдан 08:40 да жўнаб, 14:10 да Бухорога етиб боради. 709-сонли «Бухоро — Тошкент Марказий» рейсида эса вақт 70 дақиқага қисқартирилган.

Шунингдек, 716-сонли
«Тошкент Марказий — Қарши» (3 дақиқа),
715-сонли «Қарши — Тошкент Марказий» (44 дақиқа),
712-сонли «Тошкент Марказий — Бухоро» (10 дақиқа)
711-сонли «Бухоро — Тошкент Марказий» (20 дақиқа) йўналишларида ҳам тезлик оширилади.

126/125-сонли «Хива — Андижон» поезд вақти 10 дақиқага қисқарган бўлиб, Хивадан 15:15 да чиқиб, Андижонга 11:58 да етиб келади. 57-сонли «Шовот — Тошкент жанубий» рейси Шовотдан 16:21 да жўнайди.

Бундан ташқари,
731-сонли «Андижон — Тошкент Марказий» (06:11–12:38),
771-сонли «Бухоро — Тошкент Марказий» (03:15–07:29),
6418-сонли «Тошкент жанубий — Сирдарё» (19:57–22:01)
6454-сонли «Тошкент жанубий — Хаваст» (18:55–22:35) йўналишлари ҳам янгиланган жадвал бўйича ҳаракатланади.

Эслатиб ўтамиз, пойтахт ЙҲХБ бошлиғи ўринбосари Элмурод Алимов Тошкентнинг бешта асосий кўчасида транспорт воситалари учун максимал тезлик чегарасини 80 km/hʼгача ошириш таклифи берилганини маълум қилган эдик.