Республикада аҳоли сони 37,9 млн кишини ташкил этган. Шунинг 21,2 миллиони ёки 56 фоизи меҳнатга лаёқатли ёшдагилардир. 12,2 млн киши (32,2 фоиз) меҳнатга лаёқатли ёшдан кичиклар бўлса, 4,5 млн киши (11,8 фоиз) меҳнатга лаёқатли ёшдан катталардир.
Меҳнатга лаёқатли аҳолининг юқори улуши иқтисодий фаоллик имкониятларини ошириши билан бирга, иш ўринлари яратиш ва меҳнат бозорини ривожлантириш бўйича вазифаларни ҳам кун тартибига қўяди.
Меҳнатга лаёқатли ёшдан кичиклар улуши катта экани эса, таълим тизими ва ёшлар бандлигига оид сиёсатда изчил чоралар кўриш зарурлигини англатади.
Демографик кўрсаткичлар мамлакатнинг ижтимоий-иқтисодий стратегиясини белгилашда муҳим омил бўлиб қолмоқда.
Аввалроқ, Ўзбекистонда аҳоли 2030 йилда 41 миллионга, 2050 йилга келиб эса 51 миллионгача ўсиши кутилаётганлиги ҳақида хабар берган эдик.