Илон Маск Ўзбекистонга келиши мумкин

19:00 | 2 дақиқада ўқилади.

У билан бирга Халқаро астронавтика федерацияси ижрочи директори Кристиан Файхтингер Ўзбекистонга келиши тахмин қилинмоқда.

Musk

Ўзкосмос вакиллари 2028 йилда Халқаро астронавтика конгресси (IAC)ни Самарқандда ўтказиш таклифи билан Ўзбекистон номзодини илгари сурган. Агар ариза маъқулланса, тадбиркор ва SpaceX асосчиси Илон Маск иштирокчилар орасида бўлиши кутилмоқда, у анъанавий равишда конгрессда махсус вакил сифатида қатнашади.

ЎзА хабарига кўра, мазкур тадбир кўлами жиҳатидан глобал халқаро форум ҳисобланиб унда ҳар йили 10 мингга яқин космик соҳа мутахассислари ва компаниялар иштирок этади.

Ушбу тадбир мезбонлигига номзод давлат имкониятларини ўрганиш мақсадида Халқаро астронавтика федерацияси ижрочи директори Кристиан Файхтингер Ўзбекистонга келди. У Самарқанд ва Тошкентда инфратузилма, хавфсизлик ва логистика имкониятларини ўрганди.