«Ўйнаб» турган доллар курси, абитуриентлар кутган кун ва Янги Тошкентга борадиган метро — 15 август дайжести

22:00 | 7 дақиқада ўқилади.

Кун давомида Ўзбекистонда юз берган воқеалар ва ҳодисалар, ёритилган янгиликлар ва хабарларнинг энг муҳимларини яна бир бор эсга оламиз.

Dayjest 14

Тест синовларининг якуний танлов натижалари (мандат) эълон қилинди

2025/26-ўқув йили учун олий таълим муассасалари бакалавриат йўналишларига кириш тест синовлари натижалари эълон қилинди. Танлов натижаларини қуйидаги 3 усулда билиш мумкин:

1). my.uzbmb.uz сайтига ID-карта серияси ва рақами, шунингдек шахсий идентификация рақамини киритиш орқали;

2). mandat.uzbmb.uz сайтига абитуриентнинг ID рақамини киритиш орқали;

3) Тест натижалари қайдномаси орқали: натижалар қайдномаси олий таълим муассасаларига ҳам тақдим этилади.

 

Доллар курси нега «ўйнаб» турибди? — иқтисодчи тушунтиради

Кейинги кунларда долларнинг сўмга нисбатан курси ҳар томонга ўйнаб турибди. Ижтимоий тармоқларда айрим фойдаланувчилар «бунинг орқасида кимдир турибди», «бу жараёндан кимдир соққа қиляпти», деган мужмал тахминларни ҳам билдиришди. Иқтисодчи Миркомил Холбоев вазиятни тушунтириб берди.

Унинг таъкидлашича, сўмнинг волатиллиги ошиши, бозорга аралашувнинг камайиши ва регуляторнинг камроқ аралашуви билан боғлиқ. Бу ўзгаришлар сўмни янги бозор механизмларига яқинлаштириб, уни бошқа валюталар билан солиштирганда паст волатиллик билан ҳаракатланишига олиб келди. Номинал барқарорликнинг нархи кўп ҳолларда захиралар эмирилишига олиб келиши мумкин, шунинг учун валюта курсининг кундалик ўзгариши (фундаментал омиллар таъсирида) умумий иқтисод учун кўпроқ фойдали.

 

Ўзбекистонда уй-жой бозорида сўнгги икки йилликдаги рекорд ўсиш қайд этилди

2025 йил июл ойи Ўзбекистон кўчмас мулк бозори учун сўнгги икки йилдаги энг фаол давр бўлди. Уй-жой савдоси 26 мингдан ошиб, бир ойда 25 фоиз, йилликда эса 14,2 фоизга ўсди. Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази маълумотларига кўра, Сурхондарё (41 фоиз), Сирдарё (35,3 фоиз) ва Қашқадарё (33,7 фоиз) вилоятларида энг катта фаоллик кузатилди. Тошкентда савдо ҳажми 24,6 фоизга ўсди.

Иккиламчи уй-жой бозорида ҳам нархлар ошишда давом этди. Июл ойида ўртача бозор қиймати 1,7 фоизга кўтарилди, йилликда эса 3,3 фоизга ўсди. Жиззах (15,2 фоиз), Сурхондарё (14,1 фоиз) ва Хоразм (9,6 фоиз) вилоятларида энг юқори ўсиш қайд этилди. Тошкентда иккиламчи уй-жой нархлари июл ойида 0,8 фоизга ошди, бирламчи уй-жой нархлари эса 0,9 фоизга камайди. Ижара бозорида Тошкентда барқарорлик сақланди, ижара нархлари 2,8 фоизга пасайди.

 

Янги Тошкент биринчи метро линияси қурилиши 2026 йилда якунланади

2026 йил охиригача Янги Тошкентнинг биринчи метро йўли фойдаланишга топширилиши режалаштирилган. Туркия компанияси томонидан қурилаётган метро йўли 8 км узунликда бўлиб, 3 та бекатдан иборат бўлади. Лойиҳа «Дўстлик» бекатидан Янги Тошкентгача бўлган йўналишнинг бир қисми ҳисобланади. Метро қурилиши қиймати 110 млн доллар бўлиб, миқдорнинг 11 млн доллари 2025 йилда, 99 млн доллари эса 2026 йилда сарфланади.

Лойиҳа шаҳар инфратузилмасини ривожлантириш, йўл ҳаракатини енгиллаштириш ва иқтисодий фаолликни оширишга хизмат қилиши кутилмоқда. Янги Тошкент шаҳрига метро йўли қурилиши ҳақида хабар берилгани ҳолда, лойиҳа 21 км узунликда бўлиб, 9 та бекатни ўз ичига олади. Метро кунига 230 минггача йўловчига хизмат кўрсатиши кутилмоқда.

 

«Афросиёб» тезюрар поездига нисбатан қўпорувчилик ҳаракати содир этилди

2025 йил 14 январь куни Самарқанд вилояти Пахтачи туманида «Афросиёб» тезюрар поездига нисбатан қўпорувчилик ҳаракати амалга оширилди. Собиқ бригадир ва унинг ҳамкасби темир-бетон шпални релслар устига қўйиб, поездининг 159 км/соат тезликда ҳаракатланишини сабабли йўловчиларнинг хавфсизлигига жиддий таҳдид солган. Бу натижада поезднинг ҳаракатлантирувчи қисмлари шикастланди.

Навбаҳор туман суди жиноятчи ходимларни айбдор деб топиб, уларга 13 ва 12 йил озодликдан маҳрум қилиш жазосини белгилади. Шунингдек, «Афросиёб» поездига етказилган 260 миллион сўм зарар давлат фойдасига ундирилди.