Исроил армияси бош штаби раҳбари Эяль Замир мамлакат ҳарбийларига бағишланган маросимда Эронга қарши янги ҳарбий операция эҳтимоли ҳақида гапирди. Army Radio хабар қилишича, у Тел Авив зарурат туғилганда ҳужумни такрорлашга тайёрлигини билдирди.
Бу баёнот Эрон Миллий хавфсизлик кенгаши раҳбари Али Ларижонийнинг Ливанга сафари ортидан бир кун ўтиб айтилди. 13 июнда Исроил АҚШ қўллаб-қувватлови билан Эронга қарши 12 кунлик урушни бошлаган эди. Жавоб зарбаси сифатида Теҳрон баллистик ракеталар ва дронлар билан ҳужум қилди. 24 июнда Вашингтон отешкесимга эришилганини маълум қилган эди.
Замирнинг таъкидлашича, Исроил армияси Эрон ва унинг «қаршилик ўқи» деб аталувчи иттифоқчилари — Ливандаги «Ҳизбуллоҳ» ва Ямандаги ҳусийчиларга қарата зарба берди ва керак бўлса яна ҳаракатга тайёр. У яқиндаги тўқнашувни «профилактик уруш» деб атади.
Сўнгги ҳафталарда Исроилнинг бошқа расмийлари — мудофаа вазири Йисраэл Кац ва ташқи ишлар вазири Гидеон Саар ҳам Эронга қарши янги ҳужум эҳтимолини инкор этмаган.