Дам олиш кунларида ҳаво ҳарорати сезиларли пасаяди

12:30 | 2 дақиқада ўқилади.

«Ўзгидромет» маълумотларига кўра, 15–16 август кунлари республика бўйлаб кундузи ҳаво ҳарорати +30…+35 даража, жанубий ҳудудларда эса +38 даражагача кўтарилади.

Ob havo

17 август, якшанба куни мамлакатга нисбатан салқин ҳаво оқими кириб келади. Ҳарорат 2–3 даражага пасайиши кутилмоқда.

Тошкентда 15–16 август кунлари кам булутли ва қуруқ об-ҳаво бўлади. 17 август куни ҳаво бироз булутли, лекин ёғингарчилик кутилмайди. Шарқий шамол йўналишини ғарбга ўзгартириб, 3–8 м/с тезликда эсади, айрим вақтларда 10–15 м/с гача кучайиши ва чанғ-тўзон кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси +19…+21 даража, кундузи 15–16 августда +32…+35 даража, 17 августда +28…+30 даража бўлади.

Қорақалпоғистон Республикасининг айрим жойларида 16 август куни кечаси ва эрталаб қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин.

Тоғ ва тоғ олди ҳудудларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол 7–12 м/с тезликда эсади, айрим жойларда 13–18 м/с гача кучайиши ва чанғ-тўзонлар кузатилиши эҳтимоли бор.