Shanghai City News Service ёзишича, «Оз ва пул топ» чэлленжи доирасида ҳар бир ташланган 500 грамм вазн учун 500 юан (тахминан 70 доллар) тўланади. Қоидага кўра, вазни ортган ходимлар эса компанияга тўлов қилади — ҳар бир 500 грамм учун 800 юан (112 доллар).
Лойиҳага 99 нафар ходим қатнашиб, жами 950 килограмм вазн ташлади ва умумий 1 миллион юан (139 минг доллар) мукофот олди. Бирор иштирокчи жаримага тортилмади. Компания бундан кўзланган мақсад соғлом турмуш тарзини оммалаштириш ва иш муҳитида ижобий кайфият яратиш эканини таъкидлаган.
Бундан олдин Гуандундаги Wonderlab компанияси бир ойлик вазн йўқотиш танловини ўтказган. Унда 224 ходим жами 750 килограмм вазн ташлаб, 171 минг юан (23,8 минг доллар) мукофот олган. Энг катта натижа эса 16,4 килограмм озган иштирокчига тегишли бўлиб, у 7600 юан (1059 доллар) ишлаб топган.
Бу каби дастурлар Хитой Соғлиқни сақлаш миллий комиссиясининг семиришга қарши уч йиллик режасига мос келади. Тадқиқотларга кўра, 2023 йилда мамлакатда катталарнинг 57 фоизида ортиқча вазн ёки семизлик кузатилган. Агар чоралар кўрилмаса, 2030 йилга келиб бу кўрсаткич 65 фоизга етши мумкин.