Гиннес рекордини янгиламоқчи бўлган талабалар, аккумулятор, авто ва шина учун экологик йиғим, давлат ҳамда эътиқод эркинлиги — 15 июн дайжести

22:02 | 6 дақиқада ўқилади.

Кун давомида Ўзбекистонда юз берган воқеалар ва ҳодисалар, ёритилган янгиликлар ва хабарларнинг энг муҳимларини яна бир бор эсга оламиз.

Dayjest15

Расул Кушербаевга алимент тўлаш мажбурияти юкланди

Бугун, 15 август куни фуқаролик ишлари бўйича Яккасарой туманлараро суди томонидан чиқарилган ҳал қилув қарорига асосан даъвогар Ш.И.нинг жавобгар Расул Кушербаевга нисбатан алимент ундириш ҳақидаги даъво аризаси қаноатлантирилди. Бу ҳақда Олий суд матбуот котиби Азиз Абидов маълум қилди.

Суд қарорига кўра Расул Кушербаевдан Ш. И. фойдасига вояга етмаган бир нафар – 2023 йил 5 октябрда туғилган М. К. исмли қиз фарзандининг таъминоти учун 2025 йилнинг 28 июн кунидан бошлаб фарзанди вояга етгунига қадар ҳар ойдаги иш ҳақи ва бошқа турдаги барча даромадларининг 1/4 қисми миқдорида алимент ундирилиши белгиланган. Жавобгар Расул Кушербаевдан давлат фойдасига давлат божи ҳамда почта харажатлари ундирилиши қайд этилган.

Ўзбек талабалари Гиннес рекордини янгиламоқчи

18 август куни «Янги Ўзбекистон» боғида 2 000 нафар ёш муҳандис бир вақтда 2 000 та роботни йиғиб, ишга туширади. Бу ҳақда Президент администрацияси раҳбарининг таълимни ислоҳ қилиш бўйича ўринбосари Ҳилола Умарова маълум қилди.

Қайд этилишича, талаба-ёшлар бу иши билан Гиннес рекордлар китобига кириши кутилмоқда. «Тадбирда пойтахтимиздаги ва республиканинг турли ҳудудлардан келган минглаб ёшлар иштирок этади. Улар орасида Президент мактаблари ўқувчилари, имконияти чекланган ёш муҳандисларимиз ҳам бор»”, — дея ёзган у. Маълумот берилишича, 2023 йилда Ҳиндистонда 1 459 нафар ўқувчи бир вақтда мини‑робот ясаган.

«Мактаб бозори-2025»: бир боланинг харажати қанчага тушади?

Айни пайтда ҳар бир мактаб ёшидаги фарзанди бор ҳар бир ота-онанинг олдида болани мактабга тайёрлаш учун қанча пул зарур бўлади, деган савол кўндаланг. Кўпчиликни қийнаётган саволларга жавоб топиш Vaqt.uz мухбири Чорсу бозорининг мактаб расталарини айланиб, энг харидоргир ва нисбатан арзон деб айтилган савдо нуқталаридаги нархларни ўрганди.

Бозордаги нарх-наволaр билан танишиш мобайнида, бозор ичкари ва ташқариси, ҳатто бир-бирига яқин бўлган расталарда ҳам сифат, маҳсулот тури бир хил бўлишига қарамай, нархларда сезиларли фарқ борлиги пайқаш мумкин.

Ўзбекистонда аккумулятор, авто ва шина учун экологик йиғим жорий этилади

Ўзбекистонда батарейка, аккумулятор, авто, шина, упаковка ва шиша маҳсулотларига экологик йиғим жорий этилади. Бу ишлаб чиқарувчиларни чиқиндиларни қайта ишлаш ва утилизация қилишга мажбур қилади. Мамлакатда йилига 14 млн тонна маиший чиқинди ҳосил бўлади, қайта ишлаш даражаси эса 5 фоиз атрофида.

Статистикага кўра, шиша чиқиндисини қайта ишлаш даражаси 6,3 фоиз, пластмассаники 11,2 фоиз, шина чиқиндисиники эса 17 фоизни ташкил қилади. Янгилик чиқиндиларни қайта ишлаш инфратузилмасини ривожлантириш ва хомашё айланмасини оширишга қаратилган.

Давлат ва эътиқод эркинлиги: «олтин ўрталиқ»ни топиш муаммоси ҳақида — Fikr vaqti

Женнифер Лопезнинг Тошкентда берган концертидан сўнг МДТП раиси Алишер Қодиров мурожаат билан чиқди. Унинг қисқача мазмуни: «Лопесга кўрсатган бағрикенглигимизни диндор аёлларимизга ҳам кўрсатайлик».

Депутатнинг бу хитобига қадар ҳам баҳсли, муҳокамали бўлган, янгича баҳслар тўлқинини бошлаб берган дунёвий давлатчилик ва эътиқод масаласи Fikr vaqti кўрсатувининг навбатдаги сони учун ҳам асосий мавзу бўлди.