Тошкентда 110 млн долларлик метро қурилишини турк компанияси олиб боради

14:45 | 3 дақиқада ўқилади.

Тошкентда 110 млн долларлик янги метро лойиҳаси бошланмоқда. Турк компанияси «Xvav Yapı» учта станциядан иборат тармоқ қурилишини амалга оширади.

Toshkent metro

Ўрта Осиёнинг энг йирик ва илк метро тизимига эга Тошкент яна янги йўналиш билан бойийди. Турк қурилиш ва муҳандислик компанияси «Xvav Yapı» пойтахтдаги янги метро тармоғи қурилишини амалга ошириш мажбуриятини олди. Лойиҳа қиймати 110 млн долларни ташкил этади, деб хабар бермоқда Туркиянинг Patronlar dunyasi нашри.

Маълумотларга кўра, 8 километрлик ушбу метро тармоғи кунлик 230 минг йўловчи ташиш имкониятига эга бўлади. Янги Тошкент қурилиш бошқармаси маълум қилишича, қурилиш ишлари келгуси йил охирига қадар якунланиши режалаштирилган.

Янги йўналиш «Дўстлик» станциясидан бошланади ва учта станциядан иборат бўлади. «Xvav Yapı» бундан олдин Ҳатайда зилзиладан кейинги тиклаш ишларини олиб борган. Янги тармоқ ишга туширилиши билан Тошкентдаги метро тизими умумий 40 километрга етади.

Тошкент метроси 1977 йилда ишга туширилган ва ҳозирги кунда учта тармоқдан ташкил топган. Биринчи 12 кмлик Чилонзор йўналиши 1977 йилда, 14,3 кмлик иккинчи йўналиш 1984 йилда, 6,4 кмлик Юнусобод йўналиши эса 2001 йилда ишга туширилган. Бугунги кунда 36 км узунликдаги ва 29 та бекатдан иборат тармоқ Ўрта Осиёнинг энг йирик метро тизими ҳисобланади.

Бугун минтақада Тошкентдан ташқари фақат Қозоғистондаги Олмаота метро тизими мавжуд бўлиб, у 2011 йилда фойдаланишга топширилган. Янги йўналиш эса Тошкентнинг транспорт салоҳиятини сезиларли равишда ошириши кутилмоқда.