Армиянинг араб тилидаги расмий вакили Авихай Адрайнинг сўзларига кўра, кўчирилган аҳоли учун БМТ ва бошқа халқаро ташкилотлар томонидан чодир шаҳарчалар ташкил этилади. Бироқ БМТ ҳозирча бу режага муносабат билдирмади.
Ўтган ҳафта Биньямин Нетаняҳу ҳарбийларга ал-Маваси ҳудудида операцияларни кучайтиришни буюрган эди. Шу орқали анклавда ҳаводан ва қуруқликдан зарбалар кескин ортди. Жумладан, “гуманитар зона” сифатида эълон қилинган ал-Мавасидаги қочқинлар лагерга бериладиган зарбаларда бир оила тўлиқ ҳалок бўлди.
«Фаластин Исломий Жиҳод» ташкилоти Исроил қарорини «халқаро ҳуқуқ устидан очиқча кулиш ва Ғазони босиб олиш режаси» сифатида баҳолади. Улар баёнотида «одамларни очлик, қирғин ва мажбурий кўчириш орқали қочишга мажбурлаш инсониятга қарши жиноятдир» дея таъкидланди.
Уруш бошланганидан буён Ғазода камида 61 827 киши ҳалок бўлган. Улардан 251 нафари очлик қурбони бўлгани айтилмоқда. Шунга қарамай, Исроил ҳануз анклавга гуманитар ёрдам киришини чекламоқда.
Эслатиб ўтамиз Исроил Ғазо секторидаги фаластинликларни Жанубий Суданга кўчириш масаласида мазкур мамлакат билан музокаралар олиб бораётган эди, аммо Судан Исроилнинг кўчириш режасини халқаро ҳуқуқ бузилиши сифатида баҳолаган.