Ўзбекистон ва Афғонистон 243 млн долларлик энергетика лойиҳаларини бошлайди

09:30 | 3 дақиқада ўқилади.

Ўзбекистон ва Афғонистон тўртта йирик энергетика лойиҳасини амалга ошириш бўйича келишув имзолади. Улар 18 ойда бажарилиши режалаштирилган.

Energetik hamkorlik

Келишувлар Афғонистон энергетика компанияси Da Afghanistan Breshna Sherkat (DABS) ва ўзбек шериклари ўртасида имзоланди. Маросим Кобулда Афғонистон бош вазирининг иқтисодий масалалар бўйича ўринбосари Мулла Абдулғани Бародaр Охунд ҳамда Ўзбекистон энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов иштирокида ўтди.

Дастур доирасида 500 kVли «Сурхон – Дашти-Алвон» электр узатиш линияси қурилиши (1000 MV), «Арганди» подстанциясини 800 MWAгача кенгайтириш, 220 kVли «Кобул – Шайх-Мисрий» линияси қурилиши (800 MV) ҳамда Нангарҳорда «Шайх-Мисрий» подстанциясини 126 MVA қувват билан барпо этиш лойиҳалари амалга оширилади.

Жўрабек Мирзамаҳмудов ушбу келишувларнинг стратегик аҳамиятини таъкидлаб, улар икки давлат раҳбарлари қўллаб-қувватлаши билан амалга оширилаётганини билдирди. Унинг сўзларига кўра, Ўзбекистон Афғонистоннинг барқарорлиги ва ривожи учун ҳамиша ёрдам беришга тайёр.

DABS раҳбари Абдулборий Умар эса Ўзбекистондан қарийб 1000 MV электр энергияси импорти мамлакат саноати, қишлоқ хўжалиги ва иш ўринлари яратилишида ҳал қилувчи аҳамиятга эга бўлишини қайд этди. Унинг фикрича, мазкур лойиҳалар нафақат электр таъминотини яхшилайди, балки Афғонистоннинг иқтисодий ва саноат ўзгаришларида ҳам муҳим омилга айланади.