Қозоғистон Қишлоқ хўжалиги вазирлиги маълумотича, 2024 йил сентябрдан 2025 йил 10 августгача мамлакатдан жами 9,8 млн тонна дон экспорт қилинди. Бу ўтган йилнинг худди шу даврига нисбатан 55 фоиз кўпдир.
Шу билан бирга, Тожикистонга экспорт 46 фоизга ошиб 1,4 млн тоннани, Афғонистонга етказиб бериш 51,6 фоизга ўсиб 329 минг тоннани ташкил қилди. Қирғизистонга дон етказиш икки баробар кўпайиб 262 минг тоннага етди.
Эрон бозоридаги талаб кескин ўсиб, экспорт 16 баробар ошди ва 974 минг тоннани ташкил этди. Шунингдек, Озарбойжонга етказиб бериш 121 баробарга кўпайиб, 728 минг тоннага етди.
Вазирлик маълумотича, бу ўсиш ташқи бозорларда қозоқ донига бўлган юқори талаб билан боғлиқ. 2024 йилда Қозоғистонда умумий дон ҳосили 26,7 млн тоннага етди ва бу мамлакат учун рекорд кўрсаткич бўлди. Мамлакатнинг анъанавий бозорлари қаторида Ўзбекистон, Тоjikистон, Қирғизистон ва Афғонистон алоҳида ўрин тутади.