Ўзбекистонда ҳафта давомида салқин ва қуёшли об-ҳаво кузатилади

14:30 | 3 дақиқада ўқилади.

Бу ҳафтада ҳаво асосан ёмғирсиз кечади, лекин айрим кунларда шамол кучайиши ва ҳарорат ўзгариши мумкин.

Ob havo

19 август куни Тошкент шаҳрида ҳаво бирoз булутли бўлиб, ёмғир кутилмайди. Ҳарорат кечаси +17…+19 даража, кундузи +33…+35 даража бўлади. Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразмда ҳам қуёшли об-ҳаво ҳукм суради, кундаги ҳарорат +32…+37 даражани ташкил қилади. Бухоро ва Навоийда айрим жойларда шамол кучайиб, чанли ҳаво кузатилиши мумкин.

Ҳафта ўртасига келиб, Чоршанба ва Пайшанба кунлари мамлакатнинг кўпчилик ҳудудларида ҳарорат яна кўтарилади. Бу кунларда Самарқанд, Жиззах, Сирдарё ва Тошкент атрофида ҳаво 37 даражагача исиши мумкин. Қашқадарё ва Сурхондарёда эса ҳарорат +40 даража атрофида бўлади.

Фарғона водийсидаги вилоятларда кундузи +30…+37 даража атрофида, кечалари эса +15…+20 даража ҳаво бўлиши кутилмоқда. Тоғли ҳудудларда ҳаво нисбатан салқин бўлиб, кундузги ҳарорат +21…+28 даража атрофида бўлади.

Ҳафта охирида айрим ҳудудларда шамол яна кучайиши мумкин. Қорақалпоғистон Республикаси, Бухоро, Навоий ва Қашқадарёда айрим жойларда чангли ҳаво кузатилиши эҳтимол қилинмоқда. Шу билан бирга, 23 августдан бошлаб ҳаво бироз салқинлашиб, кўп жойларда ҳарорат кундузи +30…+35 даражани ташкил этади.

Синоптиклар маълумотига кўра, душанба куни тоғли ҳудудлар ва Фарғона водийсининг айрим жойларида кузга хос ёмғирлар ёғиб ўтиши мумкин. Умуман олганда, ҳафтанинг боши ва охири нисбатан салқин, ўртаси эса иссиқроқ бўлиши кутилмоқда.