Ўзбекистон ва Қирғизистон пенсия стажини ўзаро тан олади

16:15 | 2 дақиқада ўқилади.

Энди икки давлат фуқаролари қаерда ишлашидан қатъи назар, уларнинг меҳнат стажи пенсия ҳисобида инобатга олинади.

Pensiya

Келишув шартларига кўра, пенсия ҳар икки мамлакатда яшашидан қатъи назар, фуқарога тўғридан-тўғри тўланади. Шунингдек, икки карра суғурта бадаллари тўланишини олдини олиш учун аниқ тартиблар белгиланди.

Мутахассислар таъкидлашича, ушбу ҳужжат нафақат оддий фуқаролар учун, балки йирик иқтисодий ва инфратузилма лойиҳаларида ҳам қўшимча имкониятлар яратади. Хусусан, «Хитой–Қирғизистон–Ўзбекистон» каби қўшма лойиҳаларда ишлаётган мутахассислар учун пенсия масаласи енгиллашади.

Мақсад — фуқароларга пенсия ва суғурта олишда тенг ҳуқуқлар яратиш, иккиламчи тўловларни бартараф этиш ҳамда ижтимоий-иқтисодий ҳамкорликни мустаҳкамлашдир.

Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасидаги бу келишув икки давлат аҳолиси ўртасидаги меҳнат муносабатларини янада шаффоф ва самарали қилишга хизмат қилиши кутилмоқда.