Навоийдаги олтин майдони бошланғич нархидан 16 баравар қимматга сотиб олинди

12:00 | 2 дақиқада ўқилади.

18 август куни «E-auksion» майдонида Навоий вилояти Нурота туманидаги Темирчи олтин қазиб чиқариш майдонида геология-қидирув ишларини амалга ошириш ҳуқуқи учун савдолар ўтказилди. Тартиб 12 соатдан зиёд давом этиб, жами 309 та таклиф берилди.

Navoiyda oltin koni

Савдо натижасига кўра, «Zauris» компанияси 67,78 млрд сўмлик таклиф билан ғолиб деб топилди. Бу эса бошланғич нархдан қарийб 16,5 баробар юқори ҳисобланади.

Расмий маълумотларга кўра, «Zauris» компанияси жорий йил июл ойида Тошкентда ташкил этилган бўлиб, устав фонди 10 млн сўмни ташкил этади. Компаниянинг ягона таъсисчиси ва раҳбари Феруза Файзиева ҳисобланади.

Файзиева шунингдек, 2020 йилда ташкил этилган «Marex Financial» компаниясида 70 фоиз улушга эга. Қолган 30 фоизини Марат Курбангельдиев эгаллайди. Унинг «Marex Com» номли яна бир компанияси 2023 йилда ташкил этилган.

Темирчи майдони Зафарабод қишлоғидан 26,7 км шимолий-шарқда ва Навоий шаҳридан 35 км шимолда жойлашган. Майдон майдони 249 гектар бўлиб, олтин захираси тахминан 6 тонна деб баҳоланмоқда.