Хитойда Tesla’никидан икки баробар кучли батарея яратилди

16:15 | 2 дақиқада ўқилади.

Хитойнинг Тянцзин университети олимлари янги авлод литий-металл батареяси ишлаб чиқди. Унинг қуввати Tesla ишлаб чиқараётган батареялардан икки баробар юқори экани айтилмоқда.

Tesla batareya

Маълумотларга кўра, янги қурилманинг энергия зичлиги ҳар килограмм учун 600 ватт-соатдан ортиқни ташкил этмоқда. Бу кўрсаткич Tesla электромобилларида қўлланиладиган батареялардан икки баробар самаралидир. Қиёс учун, Tesla батареялари 300 ватт-соат/кг қувватга, BYD’нинг «Blade» батареялари эса 150 ватт-соат/кг имкониятга эга.

Олимлар «делокализацияланган электролит» технологияси ёрдамида 604,2 ватт-соат/кг натижага эришган. Бу кўрсаткич Хитойнинг «Made in China 2025» дастурида белгиланган 400 ватт-соат/кг меъёридан анча юқори ҳисобланади. Тадқиқотчиларга кўра, янги турдаги электролит ионларнинг тезроқ ва барқарор ҳаракатланишини таъминлаб, батареянинг ишлаш муддатини узайтиради ва хавфсизлигини оширади.

Синов натижалари шуни кўрсатдики, батарея 100 марта заряд-тизим циклларида ҳам барқарор ишлашда давом этган. Бундан ташқари, технология дронлар учун юқори қувватли батареялар ишлаб чиқишда синовдан ўтказилган.

Мутахассислар фикрича, бу ечим келгусида электромобиллар, смартфонлар ва бошқа кўплаб электрон қурилмаларда инқилобий ўзгаришларга олиб келиши мумкин.