АҚШда ўтказилган BMW Championship голф мусобақасининг якуний босқичида кутилмаган воқеа рўй берди: Британия спортчиси Томми Флитвудга пашша ёрдам берди. Унинг зарбасидан сўнг тўп лункадан бир неча миллиметр масофада тўхтади. Лаҳза ўтмасдан устига пашша қўнган тўп лункага тушиб кетди.
Ушбу ҳолат расмий видео қайдномада аниқ кўринган. Ҳақиқатан ҳам, муханинг ҳаракати тўпнинг лункага киришига сабаб бўлган. Ҳар ҳолда ҳакамлар буни қабул қилишди ва Флитвуд фойдасига «берди» бир зарба кам ишлатиш ҳолати қайд этилди.
Натижада, спортчи умумий ҳисобда тўртинчи ўринни эгаллаб, 910 минг долларлик мукофот пулини қўлга киритди. Бу ҳолат голф тарихида кутилмаган ва қизиқ воқеа сифатида қайд этилмоқда.
Talk Sport нашрининг ёзишича, гол ўйини расмий ҳужжатлари ва қоидаларга кўра, пашша, шамол каби ташқи омиллар таъсирида тўп ҳаракатланса, у ҳолда бу «ўйин қоидасини бузмайдиган ҳолат» деб баҳоланади. Шунга мувофиқ, Флитвудга ҳеч қандай жарима қўлланилмади.