Қачон микроқарз олиш тўғри қарор?
- Керакли нарсага маблағ етмай қолганда
Гап муҳим харидлар ҳақида кетяпти: ипотека, таъмирлаш ишлари, даволаниш, иш қуроли. Масалан, музлаткич бузилиб қолди, албатта усиз иш битмайди, янгисига пул жамғариш эса ҳозирча имконсиз. Бундай вазиятда микроқарз харидни кейинга қолдириш ўрнига, уни ҳозир ва шу ерда ҳал қилишга ёрдам бериши мумкин.
- Нархлар кўтарилиб, пул жамғариш фойдасиз бўлганда
Товар ёки хизмат нархи тез кўтарилаётган бўлса, баъзида уларни ҳозироқ кредитга сотиб олиш манфаатлироқ бўлади. Ҳатто фоизларни ҳисобга олган ҳолда ҳам, умумий харажатлар арзонроқ чиқиши мумкин.
- Акция ёки чегирмадан фойдаланиш имконияти бўлса
Агар зудлик билан маиший иш қуроли зарур бўлиб қолса-ю, дўконда чегирма бўлса, уни ҳозироқ микроқарз ёрдамида сотиб олиш манфаатлироқ бўлади.
Қачон микроқарз олмаган маъқул
- Даромадингиздан ишончингиз комил бўлмаса
Агар сизда мунтазам даромадга эга бўлмасангиз, молиявий захирангиз бўлмаса ва бошқа кредитларингиз бор бўлса, қўшимча молиявий юк тўловларнинг кечикиши ва жарималарга олиб келиши мумкин.
- Бир маошдан кейингисигача пул етишмовчилиги бўлса
Агар сизга кўпинча кейинги маошгача пул етишмаса — микроқарз вазиятни янада оғирлаштириши мумкин.
- Қарзнинг борлиги асабийлашишни келтириб чиқарса
Бундай ҳолда, бошқа ечимларни излаган яхшироқ: жамғариш, харид учун бошқа муқобил вариантларини излаш ёки шунчаки кутиш. Молиявий хотиржамлик худди буюмнинг ўзи каби муҳим.
Барибир микроқарз керак бўлса-чи?
Агар сиз микроқарз ҳақиқатан ҳам керак деб қарор қилсангиз, тушунарли ва шаффоф шартларни танланг. Octobankнинг шундай маҳсулоти бор — ва у ҳақида билиш муҳим бўлган нарсалар:
Асосий шартлар:
- Миқдори: 4 млндан 100 млн сўмгача
- Муддати: 12, 24 ва 36 ой
- Ставка: йиллик 37,9 фоиз (аннуитет кўринишда)
- Комиссия: йўқ
- Тўлов: тенг ойлик тўловлар билан
- Пул ўтказиш: банк офисида Octobank картасига ўтказиш орқали
Талаблар:
- Ўзбекистон фуқаролиги;
- Ёши 20 дан 60 ёшгача;
- Доимий рўйхатдан ўтганлиги тасдиқловчи маълумотнома
- Умумий иш стажи 6 ойдан, сўнгги иш жойида — 3 ойдан ортиқ;
- Телефон рақами мавжудлиги, ЖШШИР
- Молиявий юклама 50% дан ошмаслиги керак
Қўшимча шартлар билан батафсил сайт орқали танишиш мумкин
«Агар сизда мақсад, ҳисоб-китоб ва ресурслар бўлса, микроқарз сизга фойда олиб келади. Агар у молиявий интизом ўрнини эгалласа аксинча хавфли бўлиб қолади. Асосийси — ўз имкониятларини холис баҳолаш ва шошилинч қарорлар қабул қилмаслик», – дея таъкидлайди Octobank.
Реклама ҳуқуқи асосида