Банкларда микроқарзлар бўйича ўртача фоиз ставкалари пасайди

18:00 | 2 дақиқада ўқилади.

Марказий банк маълумотларига кўра, 18 август ҳолатига микроқарзлар бўйича ўртача йиллик фоиз ставкалари 0,2 фоизга пасайиб, 36,1 фоизни ташкил этган.

Markaziy bankFoto: Kun.uz

Банклар кесимида энг юқори микроқарз ставкасини TBC Bank таклиф этган бўлиб, у 42,4 фоизга етди. Энг паст кўрсаткич эса Алоқабанкда қайд этилди — 21,8 фоиз.

Автокредитлар бўйича эса аксинча ўсиш кузатилди. Бир ҳафта ичида ўртача йиллик фоиз ставкалари 23,7 фоиздан 23,8 фоизгача кўтарилди. Жисмоний шахслар учун бу кўрсаткич 24,2 фоизни, юридик шахслар учун эса 22,2 фоизни ташкил этмоқда.

Photo 2025 08 19 09 30 13

Автокредитлар ичида энг мақбул ставка «Ипотека банк»да қайд этилди — 21,3 фоиз. Энг юқори кўрсаткич эса Infinbank ҳисобига тўғри келди — 28 фоиз.

Марказий банк таъкидлашича, автомобил ишлаб чиқарувчи ва етказиб берувчилар тижорат банклари билан келишув асосида қўшимча енгилликлар таклиф қилиши мумкин. Шунинг учун қайд этилган ўртача кўрсаткичлар амалдаги реал ставкалардан фарқ қилиши эҳтимолдан холи эмас.

Photo 2025 08 19 09 30 12

Марказий банк 2025 йил 2 июлдан бошлаб ҳар ҳафта микроқарз ва автокредитлар бўйича ўртача фоиз ставкаларини эълон қилиб келмоқда.