Ўзбекистон дунё атом энергетикасида ҳал қилувчи ўйинчига айланмоқда

19:20 | 2 дақиқада ўқилади.

Ўзбекистон уран захиралари бўйича МДҲ давлатлари ичида 2-ўринни, дунё миқёсида эса 10-ўринни эгаллайди.

Nucelrar

Ўзбекистон уран захиралари бўйича МДҲ давлатлари ичида 2-ўринни, дунё миқёсида эса 10-ўринни эгаллайди. Мамлакат бу элемент ишлаб чиқариш ҳажми бўйича дунёдаги ТОП-5 мамлакат қаторига кирган. Бу ҳақда Атом энергияси агентлиги хабар берди.

Қайд этилишча, қазиб олишнинг асосий қисми замонавий ва экологик хавфсиз ер остида танлаб эритиш технологиялари орқали амалга оширилмоқда. Ҳозирда республикада 23 та уран конидан фойдаланилмоқда. Шу билан бирга, яна 10 та истиқболли конда геология-қидирув ишлари олиб борилмоқда.

2025 йилда мамлакат 4 200 тонна табиий уран қазиб олиш ва қайта ишлашни режалаштирган. 2030 йилга бориб ушбу кўрсаткич 7 200 тоннага етказилиши кутилмоқда.

«Уран атом энергетикаси учун стратегик хомашё сифатида глобал энергия балансининг асосий элементи бўлиб қолмоқда. Ўзбекистон атом энергиясидан тинч мақсадларда фойдаланиш соҳасида ишончли ҳамкор сифатида ўз мавқеини мустаҳкамлаб, келажакнинг кам углеродли энергетикасини ривожлантиришга салмоқли ҳисса қўшмоқда», — дейилади хабарда.