Бу ҳақда компания мажоритар акциядори ва директорлар кенгаши раиси Айдин Рахимбаев 20 август куни Президент Шавкат Мирзиёев иштирокида ўтган очиқ мулоқотда маълум қилди.
Рахимбаевнинг айтишича, холдинг ҳар йили 20 мингта уй-жой топшириб келмоқда ва 6 мамлакатда, жумладан, АҚШ, БАА ҳамда Ўзбекистонда фаолият юритмоқда. Унга кўра, Ўзбекистон компания учун стратегик устувор ҳисобланади, чунки бу ерда қулай бизнес муҳити ва яхши инвестиция климати яратилган.
Лойиҳа доирасида Тошкентда Германия технологияси асосида замонавий завод қурилиши таклиф қилинди. Янги корхона 16 қаватли уйларни беш ой ичида тайёр ҳолда қуриш имконини бериши айтилмоқда. Шунингдек, завод фасад материаллари ишлаб чиқаришни ҳам йўлга қўяди.
Айдин Рахимбаев Ўзбекистонда йиллик 5 минг мутахассис тайёрлайдиган ўқув-тренинг маркази қуришга ҳам тайёрлигини билдирди. Бу ерда муҳандислар, менежерлар ва қурилиш усталари тайёрланиши режалаштирилган.
Президент Шавкат Мирзиёев тадбиркор ташаббусларини қўллаб-қувватлаб, ушбу лойиҳалар компания учун ҳам, Ўзбекистон учун ҳам катта фойда келтиришини таъкидлади.
Forbes Kazakhstan маълумотларига кўра, Айдин Рахимбаев Қозоғистондаги энг бой бизнесменлар ичида 10-ўринни эгаллаб, бойлиги 967 млн доллар этиб баҳоланган.
Префабрикация — бу девор панеллари, зинапоялар, санитария модуллари ва бошқа элементлар каби қурилиш қисмларини завод ёки ишлаб чиқариш объэктида ишлаб чиқариш, кейин уларни қурилиш майдончасига этказиб бериш ва йиғиш жараёни. Бошқача қилиб айтганда, бу олдиндан ишлаб чиқарилган префабрик модуллардан қурилиш қисмларини йиғишдир.