Ўзбекистонда кўпроқ қайси автомобиллар ишлаб чиқарилмоқда?

19:20 | 2 дақиқада ўқилади.

Ўзбекистонда 7 ойда 212 мингдан зиёд енгил автомобил ишлаб чиқарилди.

Avto

Ўзбекистонда енгил автомобиллар ишлаб чиқариш ҳажми 2025 йилнинг етти ойи давомида 212 156 донага етди. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, бу кўрсаткичга махсус енгил автомобиллар киритилмаган. Рақамларга кўра, энг кўп ишлаб чиқарилган русум – Cobalt бўлиб, жами 83 167 дона ишлаб чиқарилган. Иккинчи ўринда 51 587 дона билан Damas, учинчи ўринда эса 26 385 дона билан Tracker турибди.

Шунингдек, январ–июл ойларида 18 734 дона Onix, 14 419 дона KIA, 8 601 дона BYD, 4 838 дона Chery ва 4 425 дона Haval автомобиллари ишлаб чиқарилган.

Махсус енгил автомобиллар ишлаб чиқариш ҳажми эса 28 951 дона деб қайд этилди.