Мустақиллик байрами учун қўшимча дам олиш кунлари бўлмайди

21.08.2025 19:40 | 2 дақиқада ўқилади.

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги маълумотига кўра, 5 кунлик иш ҳафтасида ишловчилар 3 кун, 6 кунлик иш ҳафтасида ишловчилар эса 2 кун дам олади.

Mustaqillik

Жорий йилда Ўзбекистонда «1 сентябр — Мустақиллик куни» байрам учун қўшимча дам олиш кунлари бўлмайди. Бу ҳақда Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги маълум қилди.

Билдирилишича, Мустақиллик куни муносабати билан:

– 5 иш куни ишловчилар 3 кун – 30 август (шанба), 31 август (якшанба) ва 1 сентябрь (байрам) кунлари;

– 6 иш кунида ишловчилар 2 кун – 31 август (якшанба) ва 1 сентябрь (байрам) кунлари дам олади.

Хабарга кўра, қўшимча дам олиш кунлари белгиланмаган ва дам олиш кунлари кўчирилмаган.