Ўқитувчи қўрқуви ёки бузуқ тизим: мактабларда мажбурий меҳнат тўхтамаётганига сабаб нима? — Fikr vaqti

21:00 | 2 дақиқада ўқилади.

«Меҳнат таътилидаман, лекин мактаб таъмири билан юрибман: пол тозалаяпман, девор оқлаяпман, бетон қорияпман, ер ағдаряпман, ўт ўряпман…» Сўнгги вақтларда ижтимоий тармоқларда мактаб ўқитувчиларининг шу ва шунга ўхшаш мурожаатлари ҳаддан ташқари кўпайиб кетди.

Photo 2025 08 21 20 06 07

Хўш, ўқитувчилар меҳнат таътили ёки ўз ишини қўйиб, нега бошқалар қилиши керак бўлган юмушларни бажармоқда? Нега улар ҳамон жамиятнинг энг ҳимоясиз, чорасиз қатлами сифатида қоляпти? Нега ўқитувчиларни ҳатто конституция ҳам ҳимоя қилолмаяпти? Ва ниҳоят, матбуотда кунда-кунора чиқиб турган ўнлаб мажбурий меҳнат ҳолатлари жазосиз қолишига ким, қайси тузилма жавоб бериши керак?

Навбатдаги дастуримиз ўқитувчиларни қийнаётган шу ва бошқа саволлар, муаммолар таҳлилига бағишланди. Дастур давомида шунингдек, чет тили ўқитувчиларидан талаб қилинаётган хорижий тил сертификати атрофидаги баҳсли вазият ҳақида ҳам гаплашдик.

Дастур меҳмонлари – таълим масалалари таҳлилчилари Маҳмуджон Йўлдошев, Ирода Азимова ва Комил Жалилов бўлди.

Видеони Youtubeʼда томоша қилинг:
👉https://youtu.be/XlyRGDk-tA0