Фавқулодда вазиятлар вазирлигига кўра, Тошкент шаҳар Янгихаёт туманидаги ёнғин қогоз чиқиндилари ва қуруқ ўтлар ёниб кетиши оқибатида содир бўлган. Индекс бозорида эса ёнғин содир бўлмагани маълум қилинди.
22 август куни соат 13:29 да Чортоқ маҳалласи, Райҳон кўчасида жойлашган қогозни қайта ишлаш цехи ҳудудида очиқ майдонда ёнғин чиққан. Ёнилғи асосан чиқиндилар ва қуруқ ўт бўлган.
Ёнғин хабаридан сўнг 8 та ёнғин-қутқарув экипажи ҳодиса жойига етиб бориб, 13:52 да ёнғин назоратга олинган, 14:16 да эса бутунлай ўчирилган.
Вазирлик ушбу ёнғин ҳақида тарқалган «Индекс бозорида ёнғин» сарлавҳали хабарларни рад этди. Расмий маълумотга кўра, ҳодиса айнан бозор ҳудудида эмас, балки унга яқинда жойлашган қайта ишлаш корхонасида юз берган.
Ёнғин оқибатида тан жароҳати олганлар йўқ. Ҳозирги вақтда ҳодиса сабаблари ўрганилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, 11 август тонгги соат 02:20 ларда Тошкент туманида жойлашган «Уч қаҳрамон» бозорида
Тэглар: Янгихаёт, Индекс бозори, ФВВ, ёнғин, Тошкент, чиқиндилар катта ёнғин содир бўлган эди. Ҳодиса натижасида жабрланиш ҳолатлари қайд этилмаган.