Воқеа юзасидан биринчи жиддий танқид агентликда ишлаган журналистлар томонидан 2024 йилда тайёрланган ички ҳисобот ва очиқ хат асосида билдирилган. Улар Reuters раҳбарияти асосий журналистик меъёрларга хилоф равишда, «геноцид» атамасини фойдаланмаслик ва «Фаластин» сўзини чеклаётганликда айбланган.
Айниқса, Al Jazeera мухбири ва 2024 йилги Пулитцер мукофоти соҳиби Анас аш-Шарифнинг ҳалокати ҳақидаги Reuters сарлавҳаси жиддий эътирозларга сабаб бўлди. Унинг Reuters’да ишлагани таъкидланмаган, аксинча уни ҲАМАС раҳбари деб аташга уринган сарлавҳа норозилик келтириб чиқарди.
2023 йил 7 октябрдан 14 ноябргача чоп этилган 499 мақола таҳлили шундай хулосани берди: агентлик Исроил фуқароларига оид материалларга кўпроқ ресурс ажратган, фаластинликлар ҳақидаги материаллар эса кам сонли бўлиб, одатда материалларнинг энг охирида, қўшимча контекстсиз берилган.
2025 йил майида Reuters бош муҳаррири Ҳовард Голлер Яқин Шарқдаги урушларни ёритиш бўйича услубни қайта кўриб чиқиш ҳақида хабар берди. Энди «геноцид» сўзини ишлатиш мумкин, аммо фақат манба кўрсатилганда. Шу билан бирга, «Фаластин» сўзини ишлатишга чеклов қолмоқда — фақат тарихий контекстда.
Бироқ Declassified таҳлил натижаларига кўра, 2025 йил 21 июндан 7 августгача «Исроил ва ҲАМАС уруши» сарлавҳаси остидаги 300 мақоладан фақат 14 тасида «геноцид» сўзи қўлланган. Reuters ҳамон урушни «можаро», «ҳарбий кампания» ва «эскалация» деб ёритишда давом этмоқда.