Эмина Эрдўған Мелания Трампга мурожаат қилди: Ғазодаги болаларни унутманг

09:00 | 3 дақиқада ўқилади.

Туркиянинг биринчи хоними АҚШнинг биринчи хоними Мелания Трампга мурожаат қилиб, Ғазода азият чекаётган болаларга ҳам худди Украина болаларига бўлгандай ҳамдардлик кўрсатишга чақирди.

Emina

Мактубда Амине Эрдўған Меланиянинг 648 нафар украин боласи қурбон бўлгани муносабати билан билдирган ҳамдардлиги ҳақида эслаб ўтди ва унинг эътиборини Ғазода охирги икки йилда ҳалок бўлган 62 минг тинч аҳоли, жумладан 18 минг болага қаратишга чақирди. У БМТнинг болалар жамғармаси маълумотларига таяниб, ҳар 45 дақиқада Ғазода бир бола ҳалок бўлаётганини таъкидлади.

Туркиянинг биринчи хоними ўз мактубида болалар бошидан кечираётган психологик жароҳатларга ҳам алоҳида эътибор қаратиб, «улар кулишни унутишган, ўлимини кутмоқда», дея ёзди. У Ғазо вазиятини «инсонпарварлик инқирозининг юракларни титратувчи кўриниши» сифатида баҳолади.

Амине Эрдўған Мелания Трампни Исроил Бош вазири Бинямин Нетаняҳуга ҳам шундай мурожаат билан чиқишга ундади. Унинг таъкидлашича, бу чақириқ Ғазодаги болалар тақдирига бўлган халқаро муносабатни ўзгартиришда муҳим қадам бўлиши мумкин.

Мактуб якунида Эрдоған 18 минг 885 нафар ҳалок бўлган болаларни эслаб, ҳаётда қолган бир миллиондан ортиқ Ғазо боласи учун ҳали кеч эмаслигини таъкидлади. У инсонпарварлик тамойилларини устун қўйиш ва «ҳақиқатни манфаатлар йўлида қурбон қилувчи» тизимларга қарши бирлашишга чақирди.