Пойтахт ҳокимлиги маълум қилишича, чеклов Чўпон ота кўчаси кесишмасидан («Биродарлик қабрлари» ёдгорлиги) то Миробод кўчаси кесишмасигача («Grand Mir» меҳмонхонаси) бўлган оралиққа тааллуқли. Йўл ёпилиши 24 августдан амалга киритилган бўлиб, 31 августга қадар давом этади.
Тошкент шаҳар Транспорт бош бошқармасига кўра, ушбу чеклов сабаб йўналишларда бир қатор ўзгаришлар амалга оширилди.
Хусусан:
12 ва 45-сонли автобуслар ҳаракати Бобур, Кичик ҳалқа йўли ва Мукимий кўчалари орқали айланма йўналишда ҳаракатланади;
18-сонли автобус Арнасой кўчаси орқали;
33-сонли автобуслар Чўпон ота ва Бобур кўчалари орқали;
126-сонли йўналиш эса Aт-Teрмизий ва Боғи Бўстон кўчалари орқали;
69 ва 114-сонли автобуслар Чўпон ота кўчасидан ўтмасдан, Кичик ҳалқа йўли орқали;
38, 40, 57 ва 58-сонли йўналишлар Жанубий вокзалдан Кичик ҳалқа йўли орқали;
67-сонли автобус икки томонлама тартибда Шаҳрисабз ва Нукус кўчалари орқали;
81 ва 98-сонли автобуслар Юсуф Хос Ҳожиб кўчасидан;
2, 80, 94 ва 127-сонли йўналишлар Мукимий кўчасининг қисқа қисми орқали ҳаракатланади.
135-сонли автобус ҳаракати эса қисқартирилиб, Мукимий кўчасидаги махсус бекатгача боради.
Ҳокимликнинг огоҳлантиришича, таъмир ишлари давомида шаҳар йўлларида тирбандликлар кўпайиши мумкин. Шу боис автобуслар вақти ва интервали режадагидан узоққа чўзилиши эҳтимолдан холи эмас.
Аввалроқ Тошкентда КҲАЙдаги хўжалик қувурларида таъмирлаш ишлари олиб борилаётгани сабабли 18 августдан бошлаб шу манзил орқали юрадиган жами 15 та автобус йўналиши ҳаракатига вақтинча ўзгартиришлар киритилганди.