Шавкат Мирзиёев Иордания подшоҳи билан Самарқандда учрашади

09:30 | 2 дақиқада ўқилади.

Иордания подшоҳи Абдулла II ибн ал-Ҳусайн 25–26 август кунлари давлат ташрифи билан Ўзбекистонда бўлади. Асосий тадбирлар Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтади.

Abdallah ii

Ташриф Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев таклифига биноан амалга оширилмоқда. Асосий тадбирлар Самарқанд шаҳрида ўтказилиши режалаштирилган. Учрашувларда сиёсий муносабатлар билан бирга савдо-иқтисодий ва инвестициявий алоқаларни кенгайтириш, қатор тармоқларда ҳамкорликни йўлга қўйиш масалалари кўриб чиқилади.

Музокаралар давомида кимё ва фармацевтика соҳаларида қўшма лойиҳалар амалга ошириш имкониятлари муҳокама этилади. Шунингдек, қишлоқ хўжалиги ва тўқимачилик тармоқларида алоқаларни ривожлантириш, кончилик ва саноат соҳаларида кооперацияни йўлга қўйиш масаласи кўтарилади.

Подшоҳ Абдулла II ташриф доирасида маданий-ҳуманитар ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва икки халқ ўртасидаги алоқаларни кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратилади.

Шунингдек, халқаро ва минтақавий сиёсатдаги долзарб масалалар юзасидан фикр алмашиш ҳам кўзда тутилган.

Ташриф якунларига кўра, икки давлат ўртасида қатор битимлар ва ҳамкорликка оид ҳужжатлар имзоланиши кутилмоқда.