Ҳужжатнинг мақсади — инсон ҳаёти, саломатлиги ва жамоат манфаатларига хавф туғдириши мумкин бўлган маҳсулотларнинг муомалага киришини олдини олишдир. Лойиҳага кўра, бозор назорати органлари назорат харидлари орқали маҳсулотларнинг сифатини ўрганади, мажбурий талабларга мос келмаган ҳолатда уларни муомаладан қайтариб олади.
Номувофиқ маҳсулот аниқланганда ишлаб чиқарувчи ёки импортерга молиявий сaнкциялар қўлланиши мумкин. Шунингдек, зарар етказилган ҳолларда жабрланувчиларга товон тўланиши белгиланган.
Қонун лойиҳасида Вазирлар Маҳкамасига тўрт ой муддатда номувoфиқ маҳсулотлар ҳақида хабар берган шахсларни моддий рағбатлантириш тартибини ишлаб чиқиш вазифаси юклатилган. Бу норманинг асосий мақсади жамоатчилик назоратини кучайтиришдир.
Муҳокамалар 5 сентябргача давом этади. Қонун кучга кирса, унинг амал қилиши 2026 йил 1 июлдан бошланиши кўзда тутилган.