Форум Мўғилистон президенти Ухнаагийн Хурэлсух ташаббуси билан ташкил этилиб, унда 100 га яқин давлатдан 500 дан ортиқ тадбиркор ва мутахассислар иштирок этиши кутилмоқда.
Ўзбекистондан ҳам Савдо-саноат палатаси бошчилигида бир гуруҳ тадбиркор аёллар нуфузли анжуманда қатнашиш учун йўлга чиқди.
Уч кунлик тадбир доирасида улар асосий мажлислар билан бирга қатор икки томонлама учрашув ва ҳамкорлик сессияларида қатнашиши режалаштирилган. Форум тадбиркор аёллар ўртасида халқаро ҳамкорликни кенгайтириш, янги алоқалар ўрнатиш ва тажриба алмашиш учун муҳим майдон бўлиши кутилмоқда.
Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йил 1 январ ҳолатига кўра Ўзбекистонда аёллар раҳбарлигидаги кичик корхона ва микрофирмалар сони 43 860 тани ташкил этган.
Улардан:
— 17 239 таси хизматлар соҳасида;
— 17 161 таси савдо йўналишида;
— 5 464 таси саноатда;
— 3 996 таси эса бошқа соҳаларда фаолият юритмоқда.
Аёл раҳбарлар бошқарувидаги корхона ва фирмалар маҳсулот сотишдан 47,7 трлн сўмлик соф даромад олган. Бу кўрсаткич ўтган йилга нисбатан қарийб 10,1 трлн сўмга кўпдир.