Бу таклиф Европанинг рақамли хизматлар тўғрисидаги қонуни (DSA) билан боғлиқ, деб хабар бермоқда Reuters агентлиги ўз манбаларга таяниб.
Санкциялар, хусусан, виза чекловлари кўринишида бўлиши мумкин. Ҳозирча АҚШ Давлат департаментида якуний қарор қабул қилинмаган ва қайси мамлакатлар ёки расмий шахсларга нисбатан чоралар кўрилиши номаълум.
Европа Иттифоқида DSA қонуни 2022 йилда кучга кирган ва 2023–2024 йилларда босқичма-босқич амалиётга жорий этилган. Қонуннинг мақсади — интернетни хавфсиз ва ошкора қилиш. Унга кўра, рақамли платформалар ноқонуний контентни олиб ташлаши, регуляторлар билан ҳамкорлик қилиши ва дезинформация ҳамда сайловларга таъсир кўрсатувчи маълумотлар тарқалишининг олдини олиши керак.
Қонун бузилган тақдирда «жуда йирик онлайн платформалар» глобал айланмасининг 6 фоизигача жаримага тортилиши мумкин. Бу талаблар Facebook’нинг Meta компанияси каби йирик IT-корпорацияларини қаттиқ танқид қилишга мажбур қилган. Улар DSA’ни «цензура»нинг янги шакли деб ҳисоблашмоқда.
Вашингтонда бу қонун Америка технология компаниялари бизнесини сусайтириши мумкин, деб ҳисоблашмоқда. Трамп эса DSA’ни ўнг сиёсий кучлар ва партиялар сўз эркинлигини чеклаш воситаси сифатида кўрмоқда.
Reuters хабарига кўра, Давлат департаменти аллақачон АҚШ дипломатларига Европа мамлакатларида DSA’га қарши лобби фаолияти юритиш бўйича топшириқ берган.
Бундан ташқари, Трамп Европанинг айрим мамлакатларида жорий этилган рақамли солиқлардан ҳам норози. У бу солиқлар бекор қилинмаса, Европа товарларига қўшимча божлар жорий этиш билан таҳдид қилди.