Apple iPhone 17 моделларининг тақдимот санасини маълум қилди

10:40 | 2 дақиқада ўқилади.

Apple ушбу тадбирда тўртта янги iPhone 17 моделини, жумладан Pro версиясини ҳамда юпқа Air моделини намойиш этиши кутилмоқда.

Iphone 17

Apple компанияси iPhone смартфонларининг янги авлодини тақдим этиши кутилаётган тақдимот санасини эълон қилди.

Унга кўра, «ҳайратланарли» («Awe dropping») шиори остидаги тақдимот 9 сентябр куни Тошкент вақти билан соат 18:00 да бўлиб ўтиши кутилмоқда. Анъанага кўра, тадбир Apple’нинг Калифорния штати Купертино шаҳридаги бош қароргоҳида жойлашган Стив Жобс номидаги театрда ўтказилади.

Apple бош директори Тим Кук ижтимоий тармоқларда тақдимот тизерини эълон қилди, журналистлар эса компаниядан олган таклифномаларни намойиш этишди.

Apple ушбу тадбирда тўртта янги iPhone 17 моделини, жумладан Pro версиясини ҳамда юпқа Air моделини намойиш этиши кутилмоқда. Журналистлар тадбир эълонида премерага ишора қилувчи белгиларни пайқашди.