Авиакомпания маълумотига кўра, қўшимча парвозлар Тошкентдан Термиз, Бухоро, Фарғона, Навоий ва Наманганга йўналтирилади. Барча рейслар Airbus A320 самолётларида бажарилади.
Жадвалга кўра, Тошкент – Термиз рейслари 1–29 сентябр кунлари душанба, чоршанба ва жума кунлари амалга оширилади. Тошкент – Бухоро йўналиши эса 9–30 сентябр оралиғида сешанба ва жума кунлари бажарилади. Шунингдек, Тошкент – Фарғона рейслари 6–27 сентябрда ҳар шанба куни йўлга қўйилади.
Тошкент – Навоий рейслари 10, 17 ва 24 сентябр кунлари амалга оширилади. Шу билан бирга, Тошкент – Наманган йўналиши бўйича 2–30 сентябрда ҳар сешанба ва пайшанба кунлари парвозлар ташкил қилинади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Uzbekistan Airways таркибидаги Silk Avia компанияси техник сабабларга кўра айрим йўналишларда парвозларни икки ойга тўхтатган эди.