Жонли эфир X ижтимоий тармоғида намойиш этилди. Компания ушбу парвозни «қайта фойдаланиш мумкин бўлган илк тўлиқ ракета яратиш йўлида муҳим қадам» сифатида баҳолади.
Starship’ни учириш учун Илон Маск компанияси томонидан ишлаб чиқилган Super Heavy ракета кучайтиргичи ишлатилди. У кемадан ажралиб чиқди ва режага мувофиқ Мексика кўрфазида парвозини якунлади.
Космик миссия бир соатдан ортиқ давом этди. Шу вақт мобайнида Starship орбитага бир нечта Starlink сунъий йўлдош симуляторларини жойлаштиришга муваффақ бўлди. Бу натижа компаниянинг тижорат йўлдошларини келгусида кўп миқдорда учириш салоҳиятини синовдан ўтказиш мақсадида амалга оширилди.
Миссия якунида Starship бошқарув тизими ёрдамида Ҳинд океанига қўнди. SpaceX’нинг таъкидлашича, бу парвоздан олинган тажриба келгусида кемани тўлиқ қайта фойдаланиш имконини беришга хизмат қилади.
Илон Маск жамоаси Starship дастурини Марс ва бошқа узоқ космик йўналишларга парвозлар учун асосий платформа сифатида кўради. Синов парвозлари орқали компания ракета хавфсизлиги ва ишончлилигини янада такомиллаштиришни режалаштирмоқда.