Давлат раҳбари Бош прокурор, мудофаа вазири ва ички ишлар вазирига янги унвонлар берди. Фармонга кўра, Бош прокурор Ниғматилла Йўлдашев 2-даражали давлат адлия маслаҳатчиси махсус унвонига сазовор бўлди. Мудофаа вазири Шуҳрат Халмухамедов генерал-лейтенант ҳарбий унвонини олди. Шунингдек, ички ишлар вазири Азиз Ташпулатовга генерал-лейтенант махсус унвони берилди.
Президентнинг таъкидлашича, ушбу унвонлар масъул раҳбарларнинг соҳа ривожидаги фаолияти ва давлат хизматидаги муносиб ҳиссаси учун юксак эътирофдир. Янги унвонлар уларнинг келгуси вазифаларида янада катта масъулият юклайди.
Шу куни давлат раҳбари Тошкентда қуриладиган янги Миллий музей лойиҳасига ҳам старт берди. Президент, шунингдек, «Тошкент-Шарқий» халқаро аэропортида амалга оширилган ишлар билан танишди.