Бугун, 27 август куни Афғонистонда 3 балли зилзила содир блди. Бу ҳақда Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази хабар берди.
Қайд этилишича, зилзила кучи Ўзбекистоннинг 8 та вилояти ва Тошкент шаҳрида ҳам сезилган.
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида сезилиш кучи:
– Сурхандарё вилоятида 2-3 балл, 342 км.
– Фарғона вилоятида 2 балл, 431 км.
– Сирдарё вилоятида 2 балл, 480 км.
– Жиззах вилоятида 2 балл, 483 км.
– Андижон вилоятида 2 балл, 486 км.
– Самарқанд вилоятида 2 балл, 496 км.
– Наманган вилоятида 2 балл, 498 км.
– Қашқадарё вилоятида 2 балл, 527 км.
– Тошкент шаҳрида 2 балл, 547 км.
Зилзила эпицентри Тошкентдан 547 км жанубий-шарқда. Магнитуда: 5,7
Чуқурлиги: 160 км. Зилзила эпицентри Бадахшон, Афғонистон.