Бу Ўзбекистондаги умумий хавфсизлик ва ҳарбийлашув даражасининг нисбатан барқарор эканини кўрсатади.
Тадқиқотда жами 23 та кўрсаткич — ички ва ташқи муаммолар, жиноятчилик, хавфсизлик, ҳарбийлашув даражаси ҳисобга олинган. Марказий Осиёда энг тинч давлат сифатида Қозоғистон тан олинган — у 56-ўринни эгаллади. Қирғизистон 78-ўрин, Тожикистон 79-ўрин, Туркманистон эса 87-ўринда қайд этилган.
Бутун дунё бўйича эса Исландия, Ирландия ва Янги Зеландия тинчлик бўйича етакчи бўлиб қолмоқда. Рўйхатнинг энг охирида Россия (163) ва Украина (162) жойлашган. АҚШ 128-ўринда турибди.
Ҳисоботда қайд этилишича, глобал даражада тинчлик даражаси сўнгги йилларда пасайган. Бугун дунёда 59 та фаол қуролли можаро мавжуд бўлиб, Иккинчи жаҳон урушидан бери энг юқори хавфли ҳолат кузатилмоқда.