Ўзбекистоннинг етакчи интернет нашрларидан бири — Daryo.uz кечадан буён очилмаяпти. Сайтга кириш учун манзил терилганда, экранда 504 Gateway Time-out хатолиги пайдо бўлмоқда. Бироқ сайтнинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари ва Телеграм канали аввалгидек фаолият кўрсатмоқда. Хабарлар ва рекламалар ўз вақтида, пайдар-пай жойлаштириб турилибди.
Vaqt.uz бунинг сабабини аниқлаш учун Daryo.uz таҳририяти бош муҳаррири Аҳмаджон Юсупов билан боғланди.
Унинг маълум қилишича, айни пайтда сайтнинг янгиланган дизайнини ўрнатиш ишлари олиб борилмоқда. Айрим техник носозликлар сабабли сайтга уланиш таҳририят томонидан чекланган. Тез орада носозликлар бартараф этилиб, сайт тўлақонли фаолият кўрсата бошлайди, деди А.Юсупов.
Vaqt.uz аввалроқ UzCard тизимида носозлик рўй бергани ҳақида хабар берган эди.