Ўзгидромет маълумотларга кўра, 2–3 сентябр кунлари республиканинг катта қисмида ҳаво +31…+34 даража атрофида бўлади, кечаси ва эрталаб +13…+18 даражагача пасаяди. Шамол баъзи жойларда секундига 13–18 метргача кучайиши ва чанг-тўзонлар билан кечиши мумкин.
Ҳафтанинг иккинчи ярмида ҳаво янада исийди. Кундузи ҳарорат +35…+37 даражага кўтарилади. Шу кунларда ҳам асосан қуруқ ва кам булутли об-ҳаво ҳукм суради, фақат республиканинг шимолида булутлилик ортади, аммо ёмғир кутилмайди.
Тошкент шаҳрида ҳам об-ҳаво асосан кам булутли бўлади. Шамол шарқдан секундига 3–8 метр тезликда эсиши кутилмоқда. 2 сентябрда баъзи жойларда шамол секундига 10–12 метргача кучайиши ва чанг кўтарилиши мумкин.
Пойтахтда ҳарорат 2–3 сентябр кунлари кундузи +31…+33 даража, 4–5 сентябрда эса +35…+37 даражагача кўтарилади. Кечалари ҳаво аввал +16…+18 даража атрофида бўлса, кейинчалик +20…+22 даражагача кўтарилиши эҳтимол қилинмоқда.