«Ўзбекнефтгаз» ниҳоят AИ-80 бензини сотувини тўхтатмоқда

15:45 | 3 дақиқада ўқилади.

Компания 2 сентябрдан бошлаб биржа савдоларида фақат юқори октанли AИ-92 бензинини таклиф қила бошлади.

Benzin ai 80Фото: spot.uz

«Ўзбекнефтгаз» акциядорлик жамияти 2025 йил 2 сентябрдан бошлаб AИ-80 русумли бензинни биржа савдолари орқали сотишни тўхтатди. Бу ҳақда компания расмий баёнотида маълум қилинди.

Қарор давлат раҳбарининг «Ўзбекистон – 2030» стратегиясини амалга ошириш бўйича давлат дастури доирасида қабул қилинган. Мазкур дастурда атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва «яшил иқтисодиёт» тамойилларига асосланган энергетика сиёсати юритилиши белгиланган эди. Шу боис, компания босқичма-босқич юқори октанли бензинга ўтиш жараёнини бошлади.

Маълумотларга кўра, энди биржа савдоларига фақат Ai-92 русумли бензин чиқарилади. Бунгача ҳар куни ўртача 1000 тонна Ai-92 таклиф этилган бўлса, ҳозирда бу ҳажм 1720 тоннага етказилган. Компания ички бозор талабидан келиб чиқиб, ушбу ҳажмни янада кўпайтириш имконияти мавжудлигини таъкидламоқда.

Шу билан бирга, август ойида тадбиркорлар томонидан сотиб олинган Ai-80 русумли бензин ҳажмлари сентябрда ҳам ўз эгаларига етказиб берилади. Бу жараён амалдагилар ва мавжуд захиралар доирасида бажарилади.

Мутахассислар фикрича, юқори октанли бензинга ўтиш нафақат муҳитни муҳофаза қилиш, балки автомашиналар самарадорлигини оширишга ҳам хизмат қилади.