Жалолобод шаҳри «Манас» деб номланиши мумкин

14:30 | 2 дақиқада ўқилади.

Жалолобод шаҳар мэри Эрнисбек Ормокеев шаҳарни «Манас» деб қайта номлаш ташаббуси билан чиқди ва депутатлар бу таклифни маъқуллади.

Jalolobod

Миллий ваколатли вакиллик маълумотига кўра, ном ўзгаришига оид қонун лойиҳаси Жогорку Кенешга киритилади. Ҳужжат тайёрланиш жараёнида жамоатчилик муҳокамаси ҳам ўтказилиши режалаштирилган.

Парламент қонун лойиҳасини кўриб чиққанидан сўнг, у президентга имзолаш учун йўналтирилади. Президент тасдиқласа, шаҳар расман «Манас» деб аталади.

Ҳозирча қайта номлаш билан боғлиқ харажатлар ҳақида маълумот берилмаган. Мутахассислар бу жараёнда шаҳар хариталари, расмий ҳужжатлар ва давлат муассасаларидаги маълумотларни янгилаш зарурлигини таъкидламоқда.

Қирғизистонда кейинги пайтларда «Манас» номи оммалаштирилмоқда. Масалан, Баткен вилоятида Исфана шаҳри Раззаков деб қайта номланган эди. Шунингдек, ҳукумат марказий кўчаларга ҳам «Манас» номи берилишини маҳаллий кенгашларга тавсия этмоқда.