ЎФА маълумотига кўра, жамоа 13 октябр куни Малайзия пойтахти Куала-Лумпурда Уругвай терма жамоасига қарши баҳс олиб боради.
Ўзбекистон терма жамоаси сўнгги йилларда кучли рақибларга қарши ўртоқлик ўйинларини ўтказиш орқали тажриба тўплаш ва таркибни синовдан ўтказишни мақсад қилмоқда. Уругвай билан баҳс ҳам ана шу режанинг бир қисми сифатида белгиланган.
Маълумот учун, Ўзбекистон ва Уругвай жамоалари илк бор 2018 йилда Монтовидеода учрашиб, ўйин 3:0 ҳисобида мезбонлар фойдасига якунланган эди. Ўша баҳсда Ўзбекистонни вақтинчалик бош мураббий сифатида Тимур Кападзе бошқарган.
Иккинчи тўқнашув 2019 йилда Хитойда ўтказилган «China Cup» турнирида бўлиб, ўша сафар ҳам ўйин 3:0 ҳисобида уругвайликлар ғалабаси билан якунланган.
Бу сафарги баҳс миллий жамоа учун нафақат янги тажриба, балки жаҳон даражасидаги рақибга қарши куч синови бўлиши кутилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, португалиялик машҳур мураббий Паулу Бенту, Ўзбекистон миллий терма жамоаси 2026 йилги жаҳон чемпионатига йўлланмани қўлга киритганига қарамай, уни бошқаришдан воз кечганлиги ҳақида хабар берган эдик.