Айрим ободонлаштириш ходимларининг фарзандларининг контракти тўлаб берилади

08:30 | 2 дақиқада ўқилади.

Бу имтиёзни олиш учун санитар тозалаш ходими нақ 10 йиллик тажрибага эга бўлиши, етмаганига танловда ҳам ғалаба қозониши керак.

Obodonlashtirish

«Табиат уйғунлиги ҳимоячиси» танлови ғолибларининг фарзандлари ёки набираларига давлат олий таълим муассасаларида ўқиш учун контракт тўловлари давлат ҳисобидан қоплаб берилади. Бу ҳақда Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 16 августдаги 514-сонли қарорида белгиланган.

Танловда санитар тозалаш корхоналари ва ободонлаштириш бошқармаларининг чиқиндиларни йиғиш, ташиш, жойлаштириш ва саралаш ишларида камида 10 йил давомида сидқидилдан меҳнат қилган ишчилар иштирок этиши мумкин.

Танловнинг навбатдаги босқичи 2025 йил 1 сентабрда бошланиб, ғолиблар 8 декабр — Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинган кун арафасида аниқланади ва тақдирланади. Ғолибларнинг давлат олий таълим муассасаларига ўқишга кирган фарзандлари ёки набираларига контракт тўлови тўлаб берилади.

Иштирокчилар 2025-йил 30-сентябрга қадар аризаларини info@sanitation.uz
электрон почтасига ёки Чиқиндиларни бошқариш ва сикулёр иқтисодиёт агентлигининг ҳудудий бошқармаларига юбориши лозим. Танлов ҳақида қўшимча маълумот олиш учун «1205» ва «1275» рақамларига мурожаат қилиш мумкин.