Истанбулда ЖХП фаолияти тўхташига қарши намойишлар бошланди

13:40 | 3 дақиқада ўқилади.

Истанбулда мухолифатдаги ЖХП фаолияти вақтинча тўхтатилгани ва раҳбарлар алмашинувига жавобан кенг кўламли кечки намойишлар бошланди.

Istanbul

8 сентябр куни Истанбулда оммавий норозилик намойишлари бошланди. Hurriyet нашрининг ёзишича, улар Туркиядаги оппозицион куч — Жумҳурият халқ партияси (ЖХП) фаолияти вақтинча тўхтатилиб, партияга ташқи бошқарув тайинланганига қарши ўтказилмоқда.

Намойишни ЖХПнинг ёшлар бўлими ташкил этиб, соат 23:00 да партиянинг Истанбулдаги марказий биноси олдида йиғилиш ўтказди. Улар партиянинг маҳаллий раҳбари Ўзгур Челикнинг суд қарори билан вазифасидан четлатилишига эътироз билдирди. Суд қарорига асосан, Челик ўрнига вақтинча бошқарувчи кенгаш тайинланган.

Туркия адлия вазири Йилмаз Тунч маълум қилишича, прокуратура НРП биноси олдидаги воқеалар ва ижтимоий тармоқларда тарқалган «провокацион» чиқишлар юзасидан тергов бошлаган. Суд қарори 2023 йил октябрида ўтган вилоят партия анжуманида делегатларни «сотиб олиш» айбловига асосланган.

ЖХП парламентдаги 600 ўриндан 137 тасига эга ва мамлакатдаги энг йирик мухолифат партия ҳисобланади. 7 сентябр куни партия раҳбари Ўзгур Ўзал ҳеч қандай янги партия тузиш нияти йўқлигини билдириб, суд қарорига қатор саволлар қўйди.

Аввалроқ суд Ўзгур Челикнинг ўрнига партия аъзоси Гурсал Текин бошчилигида вақтинча маъмурият тайинлаган эди. Бундан сўнг ЖХП ичидаги сиёсий зиддиятлар янада кучайиши кутилмоқда.