Илон Маск сиёсатга харажатларни тежамоқчи

21.05.2025 11:00 | 2 дақиқада ўқилади.

Илон Маск 2024 йилда АҚШ президенти Доналд Трампнинг сайлов кампаниясига 250 млн доллардан ортиқ маблағ сарфлаган эди. Бироқ, у Қатарда бўлиб ўтган иқтисодий анжуманда келгусида сиёсий харажатларини «анча камайтириш» ниятида эканини маълум қилди. Маск, шунингдек, Tesla компаниясини яна камида беш йил давомида бошқаришга содиқлигини билдирди.

Elon mask

Маскнинг сиёсий саҳнага кириши унинг компаниялари, жумладан, Starlink ва ижтимоий тармоқ X билан боғлиқ манфаатлар тўқнашуви ҳақидаги хавотирларни кучайтирди. Унинг Трамп маъмуриятидаги таъсири, айниқса, Doge деб номланган федерал харажатларни қисқартириш дастури кенг муҳокамаларга сабаб бўлди.

Бу дастур доирасида минглаб федерал ходимлар ишдан бўшатилди ва Маскнинг жамоаси ҳукумат маълумотларига кириш имконига эга бўлди.

Tesla’нинг сотувлари пасайиши ва акциядорларнинг хавотири Маскнинг компанияга етарлича эътибор қаратмаётгани ҳақидаги саволларни келтириб чиқарди. Унинг сиёсий таъсири ҳам чекланганлигини кўрсатди: Маск қўллаб-қувватлаган Висконсин Олий суди номзоди 20 млн доллардан ортиқ маблағ сарфланганига қарамай, сайловда мағлуб бўлди.

Маск Doge дастурини ҳимоя қилиб, унинг федерал харажатлар устидан чекланган таъсири борлигини таъкидлади. У «Биз фақат маслаҳатчи ролини бажарамиз», дейди.