10 сентябр куни Полша ҳарбий ҳаво кучлари мамлакат ҳаво кенгликларини бузиб кирган россия дронларига қарши кенг кўламли операция ўтказган. Польша мудофаа вазири Владислав Косиняк-Камишнинг баёнотига кўра, учоқлар «душманнинг 14 та объектларини уриб тушириш учун ўт очган», ҳукумат ва президент вазият ҳақида тезкор хабардор қилинди.
АҚШ Давлат департаменти ҳам Россия дронларининг Полша ҳудудига кирганини тасдиқлаган. Давлат котиби Марко Рубио CNN орқали сўралган саволга «Ҳа» деб жавоб берди. Польша томони бир нечта дронни уриб туширганини маълум қилди. Варшава халқаро аэропорти ҳамда бошқа айрим аэропортлар вақтинча ёпилди.
Полшанинг Ҳудудий мудофаа кучларии фаол ҳолатга келтирди. Мамлакат шарқидаги қизил ҳудудда хизматга чақириш муддати 6 соатга, марказдаги сариқ ҳудудларда 12 соатга қисқартирилди.
Энг дастлабки дрон парчалари Люблин воеводасидаги Чосновка қишлоғида аниқланди. Ҳукумат аҳолини фақат расмий манбаларга ишонишга ва объектларга тегмасликка чақирди.
Президент Карол Навроцкий вазиятни шахсан назоратга олганини билдириб, Оператив қўмондонликда брифинг ўтказганини маълум қилди. Яқин соатларда Миллий хавфсизлик бюросида бош вазир иштирокида яна бир йиғилиш бўлиб ўтади.
Полша мудофаа вазири сўзларига кўра, хавф туғдириши мумкин бўлган дронлар тўлиқ уриб туширилди. Қолган парчаларни топиш ва аниқлаш ишлари давом этмоқда. НАТО ва АҚШ билан узлуксиз алоқа сақланмоқда.