Европа Россия пулларини нима қилиш ҳақида бош қотирмоқда

21:00 | 3 дақиқада ўқилади.

Европа Иттифоқи Россиянинг Ғарб банкларида музлатилган активлари тақдири бўйича яна бир муҳим баёнот берди.

Ursula

Европа комиссияси Россиянинг Ғарбда музлатилган активларини тўғридан-тўғри мусодара қилишдан воз кечди. Бироқ улардан Украинага «репарация кредити» бериш учун фойдаланишни давом эттирмоқчи. Бу ҳақда Европа Комиссияси раҳбари Урсула фон дер Ляен Европарламентнинг Страсбургдаги сессиясида Европа Иттифоқидаги аҳвол тўғрисидаги йиллик маърузасида маълум қилди. 

У Европа Иттифоқи мамлакатларининг Украинанинг ҳарбий ҳаракатларини Россиянинг музлатилган активлари ҳисобидан молиялаштириш имконини берувчи янги қарорни тезда қабул қилиш зарурлигини таъкидлади.

«Россиянинг ушбу активлари билан боғлиқ маблағлар ҳисобидан биз Украинага репаратцион кредит ажратишимиз мумкин. Активларнинг ўзи мусодара қилинмайди, аммо хатарларни ўз зиммамизга олишга тўғри келади», — деди у.

Фон дер Ляен, Украина кредитни фақат Россия «товон тўлаганидан» кейин қайтаришини қўшимча қилди ва бу маблағлар Киевга ҳозирданоқ ёрдам бераётгани ҳамда ўрта ва узоқ муддатли истиқболда ҳал қилувчи аҳамиятга эга эканлигини таъкидлади.

Европа Иттифоқи Россиянинг Ғарб банкларида музлатилган активлари бўйича узоқ кутилган баёнотни берди. Бу масаладаги позиция аниқ: активларни тўғридан-тўғри мусодара қилиш йўли танланмади, аммо улардан Украинага молиявий ёрдам сифатида фойдаланиш имконияти сақланиб қолди.

Брюссель Россияга қарши қаттиқ санкциялар сиёсатини давом эттирмоқчи, аммо шу билан бирга ҳуқуқий муаммоларга йўлиқмаслик учун «айланма» механизмдан фойдаланмоқда.