Кеча, 9 сентабр куни Тошкентдан Ланчжоуга «Ўзбекистон – Қирғизистон – Хитой» мултимодал йўналишида илк контейнер поездини жўнатиш маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, халқаро транспорт-логистика ҳамкорлигини ривожлантириш бўйича «Гансу International Logistics Group Co. Лтд.» компаниясининг Ўзбекистонда янги логистика базаси ўз фаолиятини бошлаган.
«Янги логистика базасининг ишга туширилиши ва мазкур йўналишда мунтазам контейнер ташувларни йўлга қўйилиши минтақанинг транзит салоҳиятини мустаҳкамлаш, етказиб бериш муддатларини қисқартиш ҳамда Гансу – Қошғар – Марказий Осиё йўналиши бўйича барқарор юк ташувларини ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратишини таъминлайди», — дейилади хабарда.